Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Яна айтади:
وَإِسْمَاعِيلَ وَإِدْرِيسَ وَذَا الْكِفْلِ كُلٌّ مِنَ الصَّابِرِينَ۩ وَأَدْخَلْنَاهُمْ فِي رَحْمَتِنَا إِنَّهُمْ مِنَ الصَّالِحِينَ
– „Исмоилни, Идрисни ва Зул-кифлни (эсланг). Барчалари сабр қилгувчи зотлардандир. Биз уларни Ўз раҳмат-жаннатимизга дохил қилдик. Дарҳақиқат, улар солиҳ зотлардандир“. [21:85-86]
وَإِلَى مَدْيَنَ أَخَاهُمْ شُعَيْبًا
– „Ва Мадйанга биродарлари Шуъайбни…“, [7:85]
وَإِلَى ثَمُودَ أَخَاهُمْ صَالِحًا
– „Ва Самудга биродарлари Солиҳни…“, [7:73]
وَإِلَى عَادٍ أَخَاهُمْ هُودًا
– „Ва Одга биродарлари Ҳудни… “, [7:65]
وَقُلْنَا يَاآدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ
– „Ва айтдик: «Эй Одам, сиз жуфтингиз билан жаннатни маскан тутинг “, [2:35]
مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ
– „Муҳаммад Оллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар“, [48:29]
Ҳар бир пайғамбар Оллоҳ Таоло тарафидан хабар етказувчидир, чунки мана шу нарса нубувват ва рисолатнинг маъносидир. Улар рисолат ва нубувват ботил бўлмаслиги учун одамларга рост сўзлаб, насиҳат қилганлар. Улар етказиш буюрилган нарсаларда ёлғон ва хатодан сақланганлар. Шунингдек, улар гуноҳ қилишдан ҳам холидирлар. Аммо пайғамбарлар ҳақида, уларнинг ёлғон сўзлаб, гуноҳ қилганликлари ҳақидаги ривоятлар эса оҳод йўли билан баён этилган бўлиб, уларнинг ҳеч қандай қиймати йўқ ва улар мардуддир. Аммо баъзи пайғамбарлар ҳақида Қуръонда келган нарсалар каби қатъий йўл билан нақл қилинган нарсалар эса бу нубувват ва рисолатдан олдин юз берган. Улар ҳақида бундай гап айтилиши мумкин, чунки улар рисолатдан олдин эмас, кейин маъсумдирлар. Улар жумласидан макруҳ сўз каби хилофул авло (афзал нарсага хилоф) қабилидаги нарсалар ёки мандубни тарк этиш ёки набий учун бошқаси афзал ҳисобланган мубоҳни ихтиёр қилиш, худди қатъий бўлмаган буйруқ ва қатъий бўлмаган қайтариқларга қарши чиқиш каби ишлар. Булар анбиё ва расуллар ҳақида жоиздир.
Пайғамбарларнинг бегуноҳлиги
Ислом ақидаси бу - Оллоҳга, фаришталарга, китобларга, расулларга, қиёмат кунига, қазо ва қадарнинг, яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам, Оллоҳ Таоло тарафидан эканлигига иймон келтириш дейилса, бундан бошқа эътиқод қилиш вожиб нарсалар йўқ дегани эмас. Балки бу нарсалар ақиданинг асоси демакдир. Ақидага тааллуқли бошқа фикрлар ҳам борки, улардан бири пайғамбарларнинг
89-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|